Click to listen highlighted text!
Сўнги янгиликлар

“Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбирининг Тошкент шаҳар босқичи

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг  2016 йил 20  июлдаги Янги таҳрирдаги “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбирини  ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги 3-7 сонли қарори билан тасдиқланган Низом асосида “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбирининг Тошкент шаҳар босқичи ўтказилмоқда

Тадбирнинг:

1-босқичи жорий йилниг 1 августидан 25 августига қадар бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан;

2 – босқичи 1 сентябрдан 20 сентябрга қадар туман Кенгашлари томонидан ўтказилди.

3- босқичи 20 сентябрдан 10 октябрга қадар  Тошкент шаҳар миқёсида ўтказилди.

“Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбирининг Тошкент шаҳар босқичида:

— Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш;

-Таълим, фан ва маданият;

-Соғлиқни сақлаш;

-Транспорт, йўл ва капитал қурилиш,қурилиш индустрияси;

-Агросаноат мажмуи,

-Давлат муассасалари ва жамоат хизмати;

-Ўзбекистон Фанлар академияси  тармоқ касаба уюшмаларининг ҳар биридан 5 нафардан жами 35 нафар ғолиблар аниқландилар.

Шаҳар босқичида ғолибларни аниқлашда уларнинг кўп йиллик меҳнати, соҳани ривожлантиришда олиб бораётган изланувчанлиги, ўзига юклатилган вазифаларни сидқидилдан бажариши, эришган ютуқлари, ёшларга ўз касбининг сир-асрорларини ўргатиш ҳамда шогирдлар тайёрлашдаги меҳнатлари, жамоадаги обрў-эътибори ва жамоатчилик ишларидаги фаол иштироклари инобатга олинди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Ёқиб Ахмедов ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Масудовлар табриклаб барча иштирокчиларга улкан зафарлар тилашди, Бугунг тадбирда барча ғолиблар касаба уюшмасининг совғалари ва Дипломи билан тақдирландилар

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!