Ходимлар гимнастикаси бўйича ўқув-амалий семинар жорий йилнинг 8 ноябрь куни Шарқ” нашриёт матбаа АК да ўтказилди. Ўқув-семинарнинг асосий мақсади шундан иборат бўлдики, яъни бугунги кунда жамиятни иқтисодий ва ижтимоий-маданий хаётнинг янги шароитлари ва ходисалари, ўқиш ва кейинроқ мехнат жараёнига тезлик билан муваффақиятли мослашиши учун инсон психикаси ҳамда жисмоний соғлиғини сафарбар этиш зарурати билан боғлиқ ҳаёт фаолиятининг турли жиҳатларини ўзгартиришга қаратилди. 
Ақлий ва жисмоний юкламаларнинг оқилона тақсимланиши, соғлом турмуш тарзини юритиш ҳамда жисмоний машқлар билан мунтазам шуғулланиш замонавий одамнинг муваффақиятли ҳаёт фаолиятининг ажралмас бўлаги тушунчаси семинар иштирокчиларига тушунтирилди, улар бирлашма Кенгаши томонидан ўқув- қўлланмалар, меъёрий ҳужжатлар билан таъминландилар.
Ўқув-семинарда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири Ш.Х.Дехканов, “Жисмоний тарбия ва спорт соғломлаштириш ишлари бошқармаси” бошлиғи унитар корхонаси директори Б.М.Таджиевлар таклиф этилдилар ҳамда “Шарқ” нашриёт матбаа АК бошқарув раиси ўринбосари Д.Т.Джумабаев, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Ғ.Ғ.Хакимовлар, тармоқлар тизимига қарашли корхона ва ташкилотлар бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари, пойтахт касаба уюшма фаоллари, оммавий-ахборот вакиллари иштирок этдилар.
Сўзга чиққанлар ходимлар гимнастикаси унча қийин бўлмаган комплекс жисмоний машқлардан иборатлиги, уни ҳар куни иш вақти жараёнида ходимларнинг организм ҳолатини функционал яхшилаш, иш фаолиятини янада оширишга қаратилганлиги, ва энг асосийси бу машқлар иш жойида ва иш кийимида ўтказилишига мослаштирилганлигига эътибор қаратишди.
Ўтказилган ўқув-амалий семинар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан қабул қилинган “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш Концепция”нинг асосий мақсад ва вазифалари ҳамда спорт ва соғлом турмуш тарзи инсоннинг жисмоний сифатларини ривожлантириши билан бирга унинг маънавий камолотига ҳам кучли таъсир ўтказишини англашга кўмаклашишдан иборат бўлди.
Семинар иштирокчилари корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимларнинг соғлом турмуш тарзи асосида мехнат фаолиятини олиб бориши, ходимлар гимнастикаси орқали саломатлигини яхшилаши, камҳаракатлик туфайли юзага келувчи турли касалликлардан ўзини сақлашига кўмаклашиш ходимлар гимнастикаси муҳим эканлиги ва ходимлар гимнастикасининг асосий мақсади-ходимларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, меҳнат самарадорлигини ошириш, иш вақти жараёнида уларнинг иш даражасини тиклаш, чарчаш ҳолатини камайтириш, касалланиш даражасини пасайтиришдан иборатлиги ҳақида гапириб ўтдилар. Семинар кўтаринки кайфиятда ва сермазмун бўлиб ўтди. Семинар сўнгида иштирогкчилар босма цехида ходимлар гимнастикасини ўтказилиши билан танишдилар.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: