“Спорт — саломатлик куни” спорт байрами ҳаммага ҳушнуд кайфият бағишлади.
Касаба уюшмалари ташкилотлари мамлакатимиздаги энг йирик жамоат ташкилотлардан бири ҳисобланар экан, уларнинг мехнат жамоаларида ходимлар ўртасида спорт –соғломлаштириш ишларни амалга оширишдаги роли катта аҳамиятга эгадир.
Спорт инсоннинг жисмоний сифатларини ривожлантириши билан бирга унинг маънавий камолотига ҳам кучли таъсир ўтказилади. Бу борадаги ишлар пойтахт касаба уюшмаларида тизимли ташкил этиб келинмоқда.
Жаҳонда COVID-19 коронавирус пандемияси вақтида жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантириш орқали ҳар бир фуқарода касалликка қарши кучли иммун тизими пайдо бўлишини таъминлаш даркор. 
Бугунги пандемия шароитида шифокорлар, ҳамширалар, санитарлар, қўйингки, барча тиббиёт ходимлари қаҳрамонлик кўрсатиб меҳнат қилмоқдалар. Уларнинг талаб ва тавсиялари эса инсонни ўзини асраши ва соғлом турмуш тарзига риоя қилишидир.
ЎР Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099 сонли Фармонида ҳам инсоннинг ўзи ўз саломатлигига масъул эканлигини уларнинг онгига сингдириши ва спорт-соғлом турмуш тарзи уларнинг кундалик хаёт тарзига айлантиришига кўмаклашишга эришишдан иборат.
Ўзбекистон Конститутциясининг 28 йиллиги муносабати Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жисмоний тарбия ва спорт соғломлаштириш ишлари бошқармаси томонидан 5-декабрь куни “Яккасарой спорт мажмуасида”, “Спорт – саломатлик куни”да касаба уюшмалари тизимидаги барча меҳнат жамоалари ишчи-ходимлари учун “Очиқ эшиклар” оммавий соғломлаштириш спорт байрами ўтказилди.

Спорт соғломлаштириш байрамини Ўзбекистон касаба уюшмалари Жисмоний тарбия ва спорт соғломлаштириш ишлари бошқармаси бошлиғи Тожиев Баходир Мухитдинович кириш сўзи билан очди.
У ўз сўзида, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жисмоний тарбия ва спорт соғломлаштириш ишлари бошқармаси жисмоний тарбия ва спорт орқали халқимизни соғлиқ-саломатлигини мустахкамлаш, пандемия даврида ўз соғлигига бефарқ бўлмаслик касаба уюшмалари спортчи мураббий ва ходимлари олдига қўйган асосий вазифалардан бири бўлиб, касаба уюшмалари спорти обрўсини янада юқори чўққиларга олиб чиқишдан иборатлиги тўғрисида гапирди.
Табрик сўзидан сўнг мусиқа садолари остида барча иштирокчилар гимнастика машқларини ўтказилди. Гимнастика машқларидан сўнг тадбир ташкилотчилари иштирокчиларини стадион югуриш йўлагига таклиф этиб, “Соғлиқ учун 5000 қадам”шиори остида оммавий юришда қатнашдилар, 5000 қадам юриб келганларга эсдалик медаллари топширилди.
“Энг ёши улуғ эркак ”, “Энг ёши улуғ аёл”, “Энг ёши кичик ўғил бола”, “ Энг ёши кичик қиз бола” иродаси учун номинация эгаларига ҳамда “Омадли спорт лотореяси” ўйин ғолибларига ҳам совринлар топширилди. Спорт байрамига келганларни стол тенниси, шахмат-шашка, мини футбол ва дарц ўйинларида қатнашдилар.

“Спорт – саломатлик куни”да пойтахт касаба уюшмалари барча тармоқ тизимидаги касаба уюшмалари аъзолари ўз оилалари билан, касаба уюшмалари фаоллари, ҳаваскор спортчилар, касаба уюшма фаҳрийлари иштирок этдилар.
Спорт тадбиридан мақсад, меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини жисмоний тарбия ва оммавий спортга кенг жалб этиш орқали, саломатлигини мустаҳкамлаш, касаба уюшмаларида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантиришнинг самарали тизимини яратиш, жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини таъминлашдан ҳамда соғлом турмуш тарзини шакллантириш учун турли ҳил спорт-соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш ва умуман олганда, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишни кундалик ҳаёт тарзига айлантиришга эриши, бугунги кун пандемия даврида ўта муҳим аҳамият касб этишини тарғибот ва ташвиқот қилишдан иборат.


Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: