Click to listen highlighted text!
Сўнги янгиликлар

Меҳнат муҳофазаси бўйича қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар жойларга етказилмоқда

Сўнгги пайтларда меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар тизимли равишда жойларга етказиб борилмоқда. Бу борада бошланғич ташкилотлар, тармоқларда маълум ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 23 июнь куни Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшма ташкилотлари пойтахт туман Кенгашлари раислари билан бўлган семинар-машғулотида айнан шу масалаларга урғу бериб ўтилди.

Жумладан, Вазирлар маҳкамасининг 2017 йил 27 апрелдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорини янада ривожлантириш тўғрисида”ги 246-сонли қарори, меҳнат муҳофазаси бўйича тасдиқланган ҳисоботларни янги формаларини сифатли тўлдириш, ёзги мавсумда шаҳар ичидаги умумтаълим мактабларида болалар учун ташкил этилган оромгоҳларда уларни мароқли хордиқ чиқариш, хавфсизлигини таъминлаш борасида ишларни ташкиллаш-тириш, шунингдек, таълим тизимида меҳнат муҳофазаси масалаларини янги ташаббуслар, яратилаётган имкониятлардан кенг фойдаланиш  юзасидан тавсиялар берилди.

Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашма Кенгашининг

меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги хизмати бўлими мудири 

Р.Махамадалиев

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!