2021 йил 13-январь куни “Ватан химоячилари” куни мунособати билан Учтепа туман O`zLiDePнинг, «O`rikzor savdo kompleksi» МЧЖдаги бошланғич партия ташкилотининг фаол аъзолари ва 17- “Ўрикзор” сайлов округи депутати Темиров Нарзулла Муйдиновичлар томонидан, «O`rikzor savdo kompleksi» МЧЖда фаолият олиб бораётган тадбиркор ва ишчи ходимлар ўртасида маънавий-маърифий тадбир ташкил қилинди.
Тадбир жараёнида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари фаҳрийси Одил Рахимов қуролли кучларимизнинг шонли тарихи, сархадларимизга бостириб кирган бир гурух газандаларга қарши курашда кўрсатган матонати ва жасоратлари тўғрисида маъруза қилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлигининг “Ашула ва рақс ансамбили” гурухи томонидан Она-Ватанни мадх этувчи қўшиқлари билан байрам кўтаринки кайфиятда ўтказилди.


Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: