Click to listen highlighted text!
Сўнги янгиликлар

Ҳарбий госпиталь бошланғич касаба уюшма қўмитасига амалий ёрдам кўрсатилди

Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг бажарилиши юзасидан пойтахт бошланғич ташкилотларида семинар, Давра суҳбати мунтазам равишда ташкиллаштирилмоқда. Ҳудди шундай тадбирлардан бири Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашма Кенгаши томонидан Давлат хавфсизлиги хизмати Чегара қўшинларига қарашли 9692-сонли ҳарбий госпиталда ҳам ташкиллаштирилди.

Тадбирда ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш, шунингдек меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини таъминлашда иш берувчи, касаба уюшма қўмитаси, техник хавфсизлиги муҳандисининг ролини янада ошириш юзасидан батафсил тушунчалар берилди.

Ўтказилган тадбирнинг иккинчи қисмида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 3031-сонли қарори ижросини тахъминлаш юзасидан касаба уюшмаси Федерацияси Кенгаши физкультура ва спорт соғломлаштириш  унитар бошқармаси бошлиғи Б.М.Таджиев сўзга чиқиб, ишчи-хизматчилар ўртасида соғломлаштириш ва жисмоний тарбия ҳамда спортга жалб қилиш масалаларини кенг ёритиб берди.

Қизиқарли бахсларга бой бўлган тадбирда семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар. Тадбир сўнгида ходимлар ўртасида ишлаб чиқариш гимнастикаси ўтказилди, бундан руҳланган ходимлар кейинчалик ўз фаолиятларида бундай тадбирлар доимий ўтказилиб турилса, барчага бирдек фойдали эканлиги ҳақида таъкидлаб ўтдилар. 

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!