Click to listen highlighted text!
Сўнги янгиликлар

“Энг яхши ёш ишчи касб эгаси” танловиининг Тошкент шаҳар босқичи якунланди

Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш  мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ташаббуси билан турли кўрик танловлар ўтказилмоқда.

Шулардан бири, “Энг яхши ёш ишчи касб эгаси” танловидир.

Кўрик танлов аввал туман босқичида ўтказилди, ундан сараланган ғолиблар шаҳар босқичида қатнашдилар. Тошкент шаҳридан  ғолиб бўлиб чиққан ёшларимиз Республика босқичида қатнашиш имкониятига эга бўлдилар.

Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида жорий йилнинг 19 май куни бўлиб ўтган “Энг яхши ёш ишчи касб эгаси” танловининг Тошкент шаҳар босқичи якуни бўйича ғолибларни тантанали тақдирлаш тадбирида касаба уюшма фаоллари, корхона-ташкилот ишчи хизматчилари, касб-хунар коллежлари битирувчилари, тадбир ташкилотчилари ҳамда таниқли санъаткорлар иштирок этдилар.

Танлов ғолибларига Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

         “Энг яхши ёш ишчи касб эгаси” танлови шаҳар босқичининг номинация эгалари.

1. “Компьютер инжиринги техниги” номинацияси ғолиби Имомов Хабибулло Миржахон ўғли — Тошкент ахборот технология Университети 1-босқич талабаси

2. “Дастурий инжиринги техниги” номинацияси ғолиби Бобоқулов Шахрилло Шароф ўғли — Тошкент ахборот технология Университети 3-босқич талабаси

3. “Пайвандлаш ишлари техниги” номинацияси ғолиби Насибулин Радик Эркинович — Технолог АЖ, Технологмаш МЧЖ Электргазпайвандчи

4. “Автомобилларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича механик номинацияси” ғолиби Рахматов Дониёрбек Ахроржон ўғли — Автотеххизмат МЧЖ машиналарни таъмирлаш чилангари

5. “Умумқурилиш ишлари устаси” номинацияси ғолиби Йўлдошев Камронбек Улуғбек ўғли Тошкент қурилиш коммунал касб-хунар коллежи 3-босқич ўқувчиси

6. “Қурилиш пардозлаш ишлари устаси” номинацияси ғолиби Шермаматов Жасурбек Эрмамат ўғли — Тошкент архитектура қурилиш институти хузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази котиб иш юритувчиси

7. “Ошпаз номинацияси” ғолиби Шотурсунов Саъдулло Шоакмал ўғли — Тошкент мехмонхона хўжалиги ва сервис касб-хунар коллежи 3-босқич ўқувчиси

8. “Сартарошлик ва декоратив косметика устаси” номинацияси ғолиби Набиева Нигора Комилжон қизи — Чилонзор коммунал хўжалиги ва хизмат кўрсатиш касб-хунар коллежи             3-босқич ўқувчиси

9. “Миллий ва бадиий либослар модельери” номинацияси ғолиби Абдусатторова Махфуза Абдуғани қизи — Қурилиш ва миллий хунармандчилик касб-хунар коллежи 3-босқич ўқувчиси

 

Бирлашма Кенгашининг Меҳнаткашларнинг

ижтимоий-иқтисодий манфаатларини

ҳимоялаш бўлими

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!