Бугун “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университетида «11 ноябрь -Ўзбекистон касаба уюшмалари куни» муносабати билан «Янги Ўзбекистон-янги касаба уюшмалари» мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар бирлашган қўмитаси раиси Н.А.Усманова, ЎКУФ нинг Тошкент шаҳар Кенгаши маъсул ходимлари Н.Дехқонов, Н.Меликулов ва Ўзбекистон Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти бўлим бошлиғи, юридик фанлар доктори, профессори М.Х.Баратовлар ҳамда институтнинг бир қатор профессор ўқитувчилари, ишчи-ходимлари иштирок этишди. Кўп йиллардан бери ишлаб келаётган ўқитувчилар, ишчи-ходимларга Агросаноат ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар бирлашган қўмитаси ва институтнинг касаба уюшмаси қўмитаси билан ҳамкорликда эсдалик совғалари ва ташаккурномалар топширилди.


Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: