Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Учтепа туман бўлинмаси кенгаши 2022 йил 8 ноябрь куни Тошкент шаҳар Учтепа тумани 14-мактабда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Учтепа туман бўлинмаси кенгаши томонидан “11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” байрамига бағишланган тадбир ўтказилди. Ушбу тадбирга Учтепа туманнинг барча таълим муассасалари бошланғич касаба уюшма кўмиталари раислари, қўмита аъзолари хамда ўз касбини фидоийси бўлган илғор ўқитувчилар ташриф буюрдилар.Тадбирни Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Учтепа туман бўлинмаси кенгаши раиси Сабирова Барно Абдурахмановна очди, сунг сўзни Учтепа туман халқ таълими бўлими мудири Дониёров Шукуржон Худойбердиевичга берилди. Улар барча тадбир қатнашчиларни касб байрами билан табрикладилар.Б.Сабирова ташриф буюрган тадбир иштирокчиларни 2020 йил 10 ноябрда Қонунчилик палатаси ҳамда 20 ноябрда Сенат томонидан қабул қилинган 2020 йил 23 ноябрдаги ЎРҚ-648-сон Қонун билан белгиланганган «11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни» байрами билан табриклади.Тадбирда Учтепа тумани фахрий ходими туман кенгаши собиқ раиси, бугунги кунда нафака таътилини гаштини суриб келаётган Умарова Дилфуза Гаиповна таклиф этилди. Улар тадбир қатнашчиларга ўз тилакларини изхор этиб байрам билан табрикладилар.203-мактаб фахрий касаба уюшма қўмитаси раиси Вохобова Фарида Мукаррамовна йиғилганларга байрам муносабати билан ўз фикрини билдирди: “Ўзбекистон касаба уюшмалари кунининг белгиланиши, энг аввало, касаба уюшмалари ташкилотларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг янада самарали фаолият юритишини таъминлаш, ташкилот фидойи ходимларини рағбатлантиришга хизмат қилади. Бу эса ўз ўрнида мактаб ходимларининг хуқуқларини химоя қилишга бизга янада завқ бағишлайди”.Тадбир давомида 10 нафар юбилей ёшини қаршилаган мактаб касаба уюшма қўмита раислари эсдалик совғалар билан тантанали тақдирландилар.Барча тадбир иштирокчиларига диплом ва эсдалик совғалар улашилди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: