
Сўнгги беш йил Ўзбекистон касаба уюшмалари тарихида унутилмас тарихий воқеаларга бой давр бўлди. 2019 йилнинг 6 декабрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги қонуннинг имзоланиши касаба уюшмаларига ходимларнинг ижтимоий-меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш соҳасидаги фаолиятларини янада юқори босқичга олиб чиқиш учун катта имкониятлар эшигини очди.
2020 йил 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмаларининг ҳаётида унутилмас кун сифатида зарҳал ҳарфлар билан ёзилди. Айнан шу куни мустақил давлатимиз тарихида илк бор Республика Президенти касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойи қатнашчиларига ўз табригини йўллади.
2020 йил 23 ноябрда Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-648 сонли “Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонуни қабул қилиниши беш ярим миллиондан ортиқ касаба уюшмалари аъзолари томонидан катта мамнуният билан кутиб олинди.
Бугунги кунда касаба уюшмаларининг барча бўғинларида ушбу байрамга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтишига барча аъзолар бел боғлаганлар.
байрамга тайёргарлик кўриш ишларини мувофиқлаштириб, тадбирларда касаба уюшмаларининг жамиятдаги нуфузини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган фаоллар, касаба уюшмалари фахрийларини рағбатлантирилишига алоҳида эътибор қаратилган.
Ҳар бир меҳнат жамоасида байрам табирлари ташкил этилиши, таниқли олимлар, ижодкорлар зиёлилар ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида касаба уюшмалари аъзолари ҳамда уларнинг оила аъзолари ўртасида маданий-маърифий, спорт тадбирлари ўтказилишига, касаба уюшмаларининг жамиятдаги нуфузини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган фаоллар, касаба уюшмалари фахрийларини муносиб тақдирланиши кўзда тутилган.
Ўз фаолиятини бошлаган “Ўзбекистон касаба уюшмалари музейи”га фаолларни ташрифи байрам чора-тадбирлари доирасида амалга оширилмоқда. Касаба уюшмаларининг тарихини янада чуқурроқ ўрганиш мақсадида Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари Тошкент шаҳар кенгаши тизимида фаолият юритаётган ходимлар музейга ташриф буюрдилар.50 нафардан ортиқ касаба уюшма аъзолари ўзларига керакли бўлган маълумотларга эга бўлдилар. Улар томонидан келгусида шу каби тадбирларни кўплаб ўтказиш, тармоқларда фаолият юритаётган ходимларни касаба уюшма тарихини янада мукаммал ўрганиб, бошланғич ташкилотларга етказиб беришда барча масъулларга омад тилаб қолдилар

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: