Click to listen highlighted text!
Сўнги янгиликлар

Янги 2018 йил қадаминг қутлуғ келсин

Азим пойтахтимиз Тошкентда Янги йил байрами шукуҳҳи кезиб юрибди. тадбирлари бугунги кунда шаҳарнинг театрлари, маданият уйлари, Киночилар уйи, конверсаторияда, санъат саройларида умуман пойтахтнинг марказий ҳиёбонлар ва майдонларида театрлаштирилган маданий дастурлар намойиш  этилмоқда.
Янги йил шодиёнаси муносабати билан пойтахт касаба уюшмалари томонидан ҳам,  Тошкент шаҳридаги маҳалларларда истиқомат қилувчи кам таъминланган, кўп болали оилаларга, қатор ўқув муассасаларига, туманлардаги ўзаро ижтимоий ёрдам бериш жамиятларига, ногирон фарзандлари бўлган оилаларга, кам таъминланган кўп болали оилалар ишчи-хизматчиларига янги йил томошаларига чипталар  ажратилди.
Арча байрами тадбирларини  ташкил этишда жойлардаги  майдонлар, бинолар, маданият саройлари, спорт заллари имкониятидан кенг фойдаланган ҳолда тадбирларга бадиий ҳаваскорлик жамоалари, ёш томошабинлар,  қўғирчоқ театрлари, санъат йўналишидаги олий ва ўрта махсус  ўқув юртлари  талаба ва ўқувчилари кенг жалб этилмоқда.
Янги йил тадбирлари пойтахт умумтаълим ва ўрта махсус касб ҳунар коллежларида, мактабгача бўлган таълим муассасаларида, меҳрибонлик уйлари ва мактаб интернатларида белгиланган саналарда ўтказилиб келинмоқда. Байрам тадбирлари жойларда давом этмоқда.
“Янги йил – қадаминг қутлуғ келсин, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин, жаъмийки эзгу ниятларимиз 2018 йилда ҳам амалга ошаверсин”, — деб, дуои фотиҳа қилмоқдалар қарияларимиз.
Буви ва буважонлари билан сайрга чиққан, байрамона безатилган пойтахт марказлари, кўчалари, ҳиёбонлари одамларга завқ-шавқ бағишлаб, дилларни хушнуд қилмоқда.
Болажонларнинг  қишки таътил кунлари унутилмас таассуротларга бой бўлиб қолади. Ўз навбатида биз катталар эса  уларнинг гулгун чеҳраларини кўриб, қилаётган ишимиздан мамнун бўламиз, ахир  Инсонга наф келтириш – олий бахт эмасми!.

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!