Click to listen highlighted text!
Сўнги янгиликлар

“Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси тизимида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича олиб борилаётган ишларни ўрганиш якунлари тўғрисида”ги масала Тошкент шаҳар бирлашма Кенгаши раёсатида муҳокама қилинди

Маълумки, Касаба уюшмалари барча бўғинларининг асосий эътибори иш берувчи билан ҳамкорликда ишларни янги босқичга кўтариш, меҳнат муҳофазаси соҳасида туб ислоҳотларни амалга ошириш, меҳнаткашларга соғлом, қулай ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, бахтсиз ҳодисаларни олдини олишга қаратилган.

Шу мақсадда Бирлашма аппарати меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари пойтахтдаги 25 дан ортиқ тиббиёт муассасалари фаолиятларини ўрганиб чиқди. Таҳлиллар шуларни кўрсатдики, Ибн Сино номли шаҳар 1-сон клиник шифохонаси,  1-сонли Республика клиник шифохонаси, Тошкент тиббиёт академиясининг 2-клиникасидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ушбу йўналишда амалга ошираётган ишлари диққатга сазовор. Қабул қилинган жамоа шартномалари, унинг иловалари меъёрий хужжатлар талабларига мос равишда, чора-тадбирлар режаси аниқ ишлаб чиқилган, уларнинг муҳокамаси ўз вақтида ва белгиланган тартибда амалга оширилиб, кенгайтирилган мажлисларда мунтазам муҳокама қилинган. 

Мавжуд касб-корлар ва иш жойлари учун йуриқномалар ишлаб чиқилган, ходимларнинг хавфсизлик техникаси ва меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқдан ўтказишни қайд этиш дафтари тутилган, улар давлат андозаси, низом талабларига жавоб беради.

Олтмиш ёшга тўлган эркаклар, эллик бешга тўлган аёллар, ногиронлар, меҳнат шароити ноқулай ишларда, тунги ишларда, транспорт ҳаракати билан боғлиқ ишларда банд бўлган ходимларни дастлабки тарзда ва кейинчалик даврий тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари ташкил этилган, ушбу мақсадларга сарф этилаётган маблағлар жамоа шартномасида аниқ акс эттирилган. Иш жойларини шаҳодатдан ўтказиш натижаларига кўра сут (шунга тенг бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари) махсус кийим, махсус пойабзал, бошка шаҳсий ҳимоя воситалари билан таъминланганлар.

Раёсат йиғилишида фаолияти ўрганилган тиббиёт муассасаларининг касаба уюшма қўмиталари раислари, шунингдек пойтахт туманларининг барча тиббий бўлими раҳбарлари ҳамда касаба уюшма қўмиталари раислари, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш, Молия бош бошқармаси, Санитария-эпидемиология назорати маркази раҳбарлари ва бошқалар иштирок этдилар.

Тадбир давомида ушбу йўналишга масъул бўлганларга тегишли тавсиялар берилди, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Print Friendly, PDF & Email

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!