Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллигига бағишланган ва бирлашма Кенгаши ҳамда унга аъзо ташкилотларнинг ходимлари учун ташкил этилган “Маънавият соати” ўқув машғулотини бирлашма Кенгаши раиси ўринбосари Турсуналиев Аброр Набижонович кириш сўзи билан очиб, тадбир иштирокчиларини Бош қомусимизнинг 26 йиллик санаси билан табриклади.
Асосий Қонунимизда, фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этишлари кафолатланган. ҳамда энг халқчил ва демократик сайлов тизимининг асослари яратилган. Мамлакатимизда инсон хуқуқларига риоя этилиши устидан парламент ва жамоатчилик назорати йўлга қўйилган. Жамият ҳаётида си
ёсий партиялар, нодавлат ташкилотлари ва жамоат бирлашмаларининг жумладан касаба уюшмаларининг мавқеи табора мустаҳкамланмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ташаббуси ва раҳбарлигида 26 йил аввал яъни, 1992 йил 8 декабрда мамлакатимизнинг Асосий Қонуни – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилиниб, мустақил ва суверен Ўзбекистон Республикасини барпо этишнинг мустаҳкам хуқуқий асоси яратилган эди. Инсон хуқуқлари умумжаҳон Декларацияси ва ҳалқаро хуқуқнинг бошқа асосий хужжатларига мос бўлган, шунингдек ўзбек давлатчилиги ривожининг бой тарихий тажрибасига таянган ҳолда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси юртимизда инсон хуқуқлари ва манфаатлари олий қадрият эканлигини, фуқароларнинг эрки, хуқуқ ва манфаатлари давлат манфаатларидан устунлигини қонуний мустахкамлади. 
Мустақиллик Қомуси номини олган Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси — республикамизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мустаҳкам хуқуқий асоси бўлиб, мамлакатимиз демократик тараққиётини изчиллик билан таъминлаб келмоқда, шунингдек, юртимизда демократик хуқуқий да
влат ва адолатли фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг асосий тамойилларини белгилаб беради. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 7-моддасига асосан, “Ҳалқ давлат хокимиятининг бирдан-бир манбаидир. Ўзбекистон Республикасида давлат хокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидан амалга оширилади ” деб белгиланган. Очиқ мулоқот ва эркин фикр алмашув тарзида ўтказилган анжуманда маъруза ва маълумотлар тингланиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун моҳиятини меҳнат жамоаларида кенг тарғиб қилиш, ўтмиши шонли ва келажаги буюк бўлган давлатимизни барпо этишда унинг ўрни ва аҳамиятини чуқур ҳис этиш, озод ва обод Ватанда фахрланиб яшаш туйғусини ва чин ватанпарварлик ғоясини ёшлар онгига сингдириш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар билдирилгандан кейин, маърузачилар ва мутахассислар иштирокчиларнинг саволларига тушунтириш бердилар.
Шу билан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллигига бағишланган “Маънавият соати” тадбири якунланди.
Маънавий-маърифий ва спорт
ишлари бўлими

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: