Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2022 йил 25 октябрь кунги № 7-14 “с”–сонли ижроия қўмитаси қарори билан тасдиқланган “Тармоқ тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни”ни нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисда”ги қарорини ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 5 ноябрь куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида “Ҳар бир ходим касаба уюшмалари эътиборида” шиори остида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Ўзбекистон давлат консерваторияси, Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти ва Ўзбекистон Давлат хореография академиясиларида меҳнат килаётган (250 нафардан ортик) ходимлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Тадбир давомида маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳаар бирлашган қўмитаси раиси М.Халбаева бугунги кунда янги ташкил этилган тармоқ ҳақида, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги ҳамда “11-ноябрь-Касаба уюшмалари куни тўғрисидаги Қонунларнинг мазмун моҳияти тўғрисида меҳнат фаолларига атрофлича тушунчалар берилди, фаоллар томонидан берилган саволларга масъуллар томонидан атрофлича жавоблар берилди.
Мулоқот сўнгида узоқ йиллардан бери мазкур муассасаларда фаолияти олиб бораётган ишчи ходимларга касаба уюшмалари фахрий ёрлик ва совғалари топширилди.
Тадбирда Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ш.Деҳқонов қатнашди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: